Фан-техника | 13:41 / 16.01.2018
7356
3 дақиқада ўқилади

Sony президенти 2018 йилда бизни қандай технологиялар кутаётганини айтиб ўтди

Фото: Reuters

Ўтган ҳафтада Лас Вегасда ташкиллаштирилган анъанавий CES (Consumer Electronics Show) кўргазмасида минглаб технологик компаниялар ўзлари яратган янгиликлар ва кишини ҳайратга солувчи матоҳларини намойиш этишди. Sony компанияси ҳам ҳайратлантирувчи гаджетлари билан бу ерга келган. Уларнинг орасида янги камералар, телевизорлар, автомобилларга ўрнатилган аудиотизимлар, қулоқликлар ва бошқа буюмлар бор.

2018 йилда намойиш этиладиган мультимедиа соҳасидаги трендларнинг кенгроқ манзарасига назар ташлаш учун Forbes Sony компаниясининг президенти ва ижрочи директори Майк Фасуло билан суҳбатлашди ҳамда сунъий идрок ва виртуал воқелик ҳамда қурилмалар ва бутун бир хизматларнинг янги моделлари саноатни нечоғлик олдинга силжитишини аниқлашга уриниб кўрди.

Ақлли ёрдамчилар

«Сунъий идрокнинг айни дамдаги барча ютуқлари билан аввалгига нисбатан замонавий фойдаланувчини ҳайрон қолдириш энди қийин, чунки ҳозир уларга уйда ҳам, ишда ҳам янада универсал, оддий ва самарали овозли ёрдамчилар керак бўлаверади. Янги вазифалар нафақат технологиялар яратиш нуқтаи назаридан, шунингдек, стратегик ривожланиш томонлама — барча ақлли ва бири бири билан мулоқот қилувчи қурилмалар ўртасидаги кундалик ҳаёт қандай бўлиши кераклиги ва булар айнан қандай қурилмалар бўлиши лозимлигига тақалаверади».

Виртуал воқелик учун ҳал қилувчи палла

«Виртуал воқелик ҳақида гарчи сўнгги йилларда барча гапирган бўлса ҳам, яқин яқиндан уларнинг аксарияти сунъий идрокка кўпроқ аҳамият бера бошлашди. Технологиялар соҳаси айни паллада янги истиқболли йўналишларни излаб топиш билан фаол банд, аппаратли ва дастурий таъминот соҳа ривожланишининг умумий суръатлари билан ҳамоҳанг, бироқ виртуал воқелик энг машҳур нуқтасини аллақачон босиб ўтган кўринади. Ўтган ёзда шлемлар ва кўзойнаклар нархини кутилмаганда арзонлашди, масалан Oculus’да. Бир вақтнинг ўзида бундай қурилмалар учун контент ишлаб чиқариш ҳажми, аксинча, ортди. Ҳаттоки New York Times ҳам бундай форматдан фойдалана бошлади ва 360 градус манзарали янгилик видеоматериаллари чиқара бошлади».

Янги авлод киностудияси

«Netflix, Amazon Video ва Hulu каби видеосервислар кўнгилочар соҳа ва мультимедиа саноатини эгаллашда давом этмоқда — уларни қўрқмасдан янги авлод киностудиялар деб эълон қилиш мумкин. Улар рекламадан олинган даромадларни оригинал ва юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтиришмоқда, шунингдек, ўз платформалари орқали статистик маълумотларни тўплаб, улар асосида стратегик қарорларни қабул қилишмоқда. Шундай қилиб, бу сервислар анъанавий киностудиялар ва телеканалларга чақирув ташламоқда, чунки улар ўз контентининг кўришлар статистикасига биноан томошабинларга айнан нималар қизиқ эканлигини жуда яхши билишади».

Мавзуга оид