Спорт | 09:30 / 22.01.2018
38807
1 дақиқада ўқилади

Мэнни Пакьяо ўзбекистонлик боксчига қарши жанг қилиши мумкин

Фото: ringtv.com

Бокс бўйича филиппинлик собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини апрель ойида ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоровга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Абдуқаҳҳоровнинг ўзи Olamsport интернет-нашрига маълум қилган.

«Пакьяо апрель ойида Топ-15ликка кирувчи боксчилардан бирига қарши рейтинг жангини ўтказиши керак. Ўша тўқнашув Малайзияда бўлиши кутилмоқда. Менинг менежерларим ҳам малайзиялик. Шу сабабдан ҳам, у билан келишувга эришишимиз эҳтимоли юқори», - деган Абдуқаҳҳаров.

Эслатиб ўтамиз, WBC томонидан февраль ойи учун эълон қилинган рейтингда Пакьяо учинчи, Қудратилло эса 5-поғонадан жой олганди.

Мавзуга оид