«Эспаньол» ҳимоячиси ҳет-трик қилди. Иккита гол – ўз дарвозасига
«Эспаньол» ҳимоячиси Марио Эрмосо Примера доирасида «Леганес»га қарши кечган ва жамоасининг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган ўйинда 3та гол урди.
Аммо у голлардан иккитасини ўз жамоаси дарвозасига йўллаган. Ушбу 22 ёшли испаниялик футболчи 11- ва 82-дақиқаларда автоголларга муаллифлик қилган, 88-дақиқада «Леганес» дарвозасини ишғол қилган.
Шу тариқа, Эрмосо примерада бундай кўрсаткич қайд этган илк футболчига айланди. Лига ташкил этилган 1928 йилдан буён бир футболчи ўз дарвозасига икки гол ва рақиб дарвозасига бир гол уриши ҳали кузатилмаганди.
11-дақиқада Эрмосо биринчи автоголни урди (YouTube).
82-дақиқада – иккинчиси (YouTube).
88-дақиқада у рақиблар дарвозасини ҳам ишғол қилди, аммо кеч бўлганди, «Эспаньол» 2:3 ҳисобида ютқазди (YouTube).
Эрмосо – Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, у ўтган йил ёзида «Эспаньол»га ўтганди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфери «Эспаньол»га 400 минг еврога тушган.
Мавзуга оид
18:18 / 12.12.2024
Ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи фаолиятини Испанияда давом эттиради
02:15 / 15.05.2023
«Барселона» — 27 карра Ла Лига чемпиони
03:17 / 09.07.2020
Ла Лига. Суареснинг голи "Барселона"га Каталония дербисида ғалаба келтирди
03:15 / 29.06.2020