Light | 23:03 / 04.02.2018
44529
2 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчиларнинг автомобилларга энг кўп зарар келтирувчи одатлари маълум қилинди

Фото: РИА Новости/Виталий Аньков

Автомобиллар бўйича мутахассислар ҳайдовчиларнинг автомобилларга энг кўп зарар келтирувчи одатлари маълум қилинди. Ҳайдовчиларнинг бу одатлари машинанинг хизмат қилиш муддатини жиддий қисқартириши мумкин.

Ҳайдовчиларнинг зарарли одатлари “хит-паради”нинг 1-ўрнига техник хизмат кўрсатиш муддатларига амал қилмаслик қўйилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, автомобилнинг хизмат қилиш муддати мой, фильтрлар ва шу кабиларнинг ўз вақтида алмаштирилиши ҳисобига узайтирилиши мумкин.

2-ўринга ҳайдовчи томондан асбоблар панелидаги огоҳлантирувчи сигналларнинг рад этилиши, 3-ўринга узатмалар қутисидан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаслик қўйилди. 

“Старт-стоп” режимида ҳаракатланиш 4-ўринга “лойиқ” зарарий одат деб топилди. Бунда автомобиль тез ҳаракатлантирилиб, тез тўхтатилади. Бу ёнилғининг кўп сарфланиши ва тормоз колодкалари ейилишидан ташқари, автомобилнинг қолган тизимларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Ниҳоят, 5-ўринга эски ғилдиракларнинг янгисига ўз вақтида алмаштирилмаслиги қўйилган. Мутахассислар эски ғилдиракларда юриш йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. 

Мавзуга оид