Жаҳон | 19:50 / 04.02.2018
6263
1 дақиқада ўқилади

АҚШда поездлар тўқнашиши оқибатида 70 киши жабрланди

Фото: Flickr / didbygraham

АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги Пайн Риж шаҳри яқинида маҳаллий вақт билан 4 февраль эрталаб Amtrak темир йўл компаниясининг Нью-Йорк–Майами йўналиши бўйича ҳаракатланаётган йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди.

Тўқнашув оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 70 га яқин киши жароҳат олган.  

Маълум қилинишича, жароҳатланганлар маҳаллий шифохоналарга етказилганлар.  

Amtrak маълумотларига кўра, йўловчи поездида 139 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси бўлган. Тўқнашув оқибатида поезднинг бир нечта вагони рельслардан чиқиб кетган. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқдалар.   

Мавзуга оид