Спорт | 21:05 / 06.02.2018
12895
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» марказий ҳимоясида муаммо пайдо бўлди

Фото: El País

«Барселона» клубининг ҳимоя чизиғида муаммолар вужудга келди, деб ёзади Marca. 

Маълумки, Жерар Пике «Эспаньол»га қарши ўйинда жароҳат олиб, камида бир ҳафтага сафдан чиққан эди. Бундан ташқари, Томас Вермален жароҳатидан тўлиқ тикланиб олмаган, Йерри Мина эса ҳали «Барселона» талабларига кўникиб кетолмади. 

Энди мураббийлар штаби навбатдаги ўйинда, ҳимоя марказида Серхио Бускетс ёки Люка Динь хизматига таянмоқчи.

Мавзуга оид