Энг машҳур автомобиль брендларининг штаб-квартиралари билан танишинг (фотожамланма)
Бу ерларда миллиардлаб долларларга баҳоланувчи қарорлар қабул қилинади. Бу ерларда машиналарни роботларга айлантираётган даҳолар ўтиради. Танишинг — автомобиль концернларининг энг ажойиб 16 штаб -квартираси.
Япониянинг энг йирик автомобиль компанияларидан бирининг бош идораси Хиросима яқинидаги кичик Футю қишлоғида жойлашган. Бу энг эски офислардан биридир, бироқ яқинда компания Австралияда ўзининг катта ваколатхонасини очди, у ерда ҳатто бренд автомобилларининг унча катта бўлмаган экспозицияси ҳам бор.
Mitsubishi компаниясининг офиси анча камтарона кўриниш олган, у Токиодаги Минато номли махсус туманда жойлашган. Унинг яқинида рақиби Honda'нинг бош офиси қад кўтарган. Mitsubishi яқинда Renault-Nissan концернининг аҳил оиласига қўшилди, бироқ бу бош офиснинг жойлашувига таъсир қилмаса керак.
Nissan штаб-квартираси ҳам Mitsubishi штаб-квартираси каби махсус туманда жойлашган. Фақат унинг номи Ниси ва у Йокагама ҳадудига киради. Бу Nissan компаниясининг ватанидир. Йокагамадаги Nissan заводи 1935 йилда қурилган, бироқ у кўпроқ автомобилсозлик эмас, самолёт қурилишига эътибор қаратган. Компаниянинг янги штаб-квартираси 2009 йилда қад кўтарган. Иншоотнинг умумий майдони 92 минг квадрат метрдан ошади. Бино 22 қаватли.
Вольсбург шаҳри аслида Volkswagen шарофати билан пайдо бўлган. Концерн фаолияти билан боғлиқ барча ишлар шу ерда амалга оширилади. Вольсбургда завод ва штаб-квартирадан ташқари, компания музейи ва концернга мансуб барча брендларнинг кўргазма павильонлари, шунингдек махсус дилерлик маркази мавжуд.
Вольсбургдаги каби Тольятти шаҳрининг юраги ҳам автозаводдир. Корхона қурилиши билан собиқ Ставрополь аҳолиси икки баробардан ортиққа кўпайган. Унинг фонида заводни бошқарувчи баланд бино жойлашган - уни шартли равишда штаб-квартира деб атаймиз. Ўз вақтида Канада, Бельгия ва бошқа мамлакатларда Lada эмблемалари бўлган баланд бинолар - тўлақонли хорижий штаб-квартиралар бўлган.
Volvo компанияси ҳам ўз "илдизлари"ни қадрлайди - компаниянинг янгиланган штаб-квартираси 90 йил аввалгидек Гетеборгда жойлашган. Шунингдек бу ерда 1927 йилда илк Volvo машинаси чиққан бино ҳам сақланиб қолган. 2010 йилдан буён VolvoCars бўлими Хитойнинг Geely компаниясига тегишли, бироқ бу штаб-квартира жойлашувига ҳеч қандай таъсир қилгани йўқ. Автомобиллар хавфсизлигини яхшилаш ва тадқиқотлар бўлими ҳам шу ерда жойлашган.
Суратда кўриб турганингиз тарихга айланиб улгурган. Аввал бу бинода Fiat'нинг бош штаб-квартираси жойлашган бўлган - энди бу 2014 йилда ташкил қилинган Fiat-Chrysler иттифоқининг штабларидан биридир. У корпорация ривожи ва Fiat тижорат техникасининг Европа бўлими учун жавобгар. Унинг орқасида эса Fiat Lingotto'нинг собиқ биноси жойлашган.
Европада Fiat Chrysler Automobiles (FCA) штаб-квартираси бўлса, Америкада ҳам бўлиши керак - Мичигандаги Chrysler комплекси бунинг яққол далилидир. Альянс Лондонда рўйхатдан ўтган бўлса-да, бутун иттифоқнинг штаб-квартираси Амстердамда жойлашган.
Ford ҳеч қачон штаб-квартиралар борасида етишмовчиликни ҳис қилмаган (Европа, Америка, Австралиядаги штаб-квартираларнинг ҳар бири алоҳида тарих), бироқ асосий штаб Дирборн (Мичиган штати)да жойлашган, компаниянинг энг эски заводи ҳам ўша ерда. Бино ёнида Ford тадқиқот лабороторияси мавжуд. Ҳаммаси эса Ҳенри Форднинг шу ерлардан уй сотиб олишидан бошланган.
Компаниянинг Крюдаги штаб-квартирасига киравериш шундай кўриниш олган. Барча автомобиллар шу ернинг ўзида йиғилади. Bentley сайёрамизнинг турли бурчакларида тўққиз йирик офисга эга, уларнинг ҳар бирида мижозлар истаги ўрганилади.
Aston Martin'нинг Гейдондаги штаб-квартираси XXI аср фортига ўхшайди - кичик деразалар, қалин деворлар ва сув ҳавзалари. Компания вакилларининг сўзларига кўра, бу бино сифати, визуал жиҳатдан оддийлиги ва эстетикаси билан Aston Martin автомобиллари қадриятларини ўзида жамлаган.
Эҳтимол, шу ўринда Daimler биносини ёдга олиш ўринли бўлар, бироқ Mercedes-Benz'нинг Штутгарддаги биносини қадрини туширмай қўя қолайлик, зеро у меъморчилик жиҳатидан анча салобатли. Бу компания биноси ҳам завод ва музей биноси яқинида жойлашган. Шунингдек Готтлиб Даймлер стадиони ҳам яқин орада жойлашган.
Детройтдаги тушкун кайфиятга қарамай, General Motors (GM) компаниясининг штаб-квартираси Реннесанс марказидаги жойини ўзгартирмаган. Модерн услубидаги ажойиб бино 1977 йилда қурилган ва ўшандан буён GM уни тарк этгани йўқ. Бино эндигина қад кўтарган вақтда штатдаги энг баланд иншоот ҳисобланган. Томдан Coach Insignia ресторани жой олган.
Афтидан дунёдаги энг машҳур штаб-квартира бўлса керак - 1973 йилда очилган BMW-Vierzylinder 22 қаватдан иборат бўлган. 101 метр баландликка эга бино ҳануз Мюнхендаги энг баланд бинолардан бирилигича қолмоқда. У ерда мингдан зиёд ходим фаолият юритади. Ёрқин кўринишга эга бу иншоот бир неча марта фильмларда намоён бўлган.
Ҳозирда Pagani компанияси янги завод ва янги штаб-квартирага кўчиб ўтган, бироқ биз бари нимадан бошланганини унутмаймиз - қалин буталар билан ўралган кичик бинодан. Унинг холлида Горацио Поганининг ажойиб музейи ҳамда қулай дўкон жойлашган. Умид қиламизки, компания янги жойда ўзининг эски анъанасига содиқ қолган - унинг моҳияти шундан иборатки, агар сиз бу ерга расмий ташриф билан борсангиз, бинонинг юқори қисмида албатта ўз байроғингизни кўрасиз.
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Bugatti моделлари суратга олинувчи фондаги бино қайси? Жавоб оддий: бу - француз компаниясининг Мольшейм яқинидаги штаб-квартираси. Бу ерга бегоналарнинг кириши қатъиян ман этилади. Штаб-квартира учун бундай ноанъанавий танловнинг жавоби ҳам оддий - бу бино узоқ йиллар Этторе Бугаттининг меҳмонлар уйи сифатида хизмат қилган.
Мавзуга оид
21:06 / 14.12.2024
Хитой халқаро брендлар учун ортиқ имкониятлар мамлакати эмасми?
20:20 / 24.11.2024
Hyundai 42 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади
22:20 / 23.09.2024
АҚШ Хитой ва Россия технологияси мавжуд «ақлли» автомобилларни тақиқлашни таклиф қилмоқда
16:41 / 31.08.2024