Жамият | 15:52 / 13.02.2018
22600
1 дақиқада ўқилади

Бухоронинг Жондор туманида эр ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 6 февраль куни соат 09:00ларда Жондор туманида Янгиобод МФЙ Чандир қишлоғида яшовчи, 1969 йилда туғилган С.Р. шу қишлоқда яшовчи қариндоши (амакиси)  Ғ.Ш.нинг уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи З.Р.нинг юзига қўли билан уриб, сўнгра бош қисмига ёғоч бўлаги билан уриб жароҳат етказган.

Натижада З.Р. воқеа жойида вафот этган. С.Р. қўлга олинган.

Мавзуга оид