Фан-техника | 21:41 / 19.02.2018
10516
2 дақиқада ўқилади

Энди инсон саломатлиги ҳолатини теридаги дисплейдан билиш мумкин

Фото: Takao Someya/Research Group

Япон олимлари электрон тери форматидаги дисплейни ишлаб чиқишди — мослашувчан электр ўтказувчи тасмани  фойдаланувчи терисига ёпиштириш мумкин, у эса ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган кўрсаткичларни санайди. Теридаги дисплей LED'лар билан қопланган, у беморга биринчи ёрдам кўрсатишни енгиллаштириш мақсадида доимо тиббий маълумотларни кўрсатиши мумкин. Engadget шу ҳақида маълум қилди. 

Ишланма Токио университети олимларига тегишли. Улар ярим ўтказгичларнинг ривожланиши ўта юпқа эластик тасмада тўлақонли кўп функцияли электроникани жойлаш имконини келтириб чиқарганини таъкидлашмоқда. Улар ўз териларига кардиограмма қилувчи ва пульс ўлчовчи датчиклар ўрнатишган. Бунда симсиз маълумотлар смартфон билан синхронлашади ёки тўғридан-тўғри "булут"га йўлланади. Бу ўз-ўзидан ишланмани фойдали қилади, бироқ японлар уларнинг "электрон териси"ни ажратиб турувчи жиҳати — маълумотни ифодалай олиш хусусияти дея қайд этишади.

"Тери" датчиклардан ташқари, майда диодлардан ташкил топган. Улар биргаликда датчиклар томонидан олинган маълумотни акс эттириш мумкин бўлган экранни ҳосил қилади. Унда пульс ёки кардиограмма кўрсаткичлари намойиш қилинади. Олимлар буни организмни кузатишнинг қулай усули деб ҳисоблашади. Кўп ҳолатларда бу маълумот истеъмолчининг ўзи учун фойдали бўлади.

Олимларнинг айтишича, бир ҳафта давомида тасмадан фойдаланиш — юрак-қон томирлари касалликлари диагностикаси учун самарали муддат. 

Мавзуга оид