Илон Маск Вашингтонда Hyperloop станциясини қуришга рухсат олди
Вашингтон (Колумбия округи) Илон Маскнинг The Boring Company'сига National Mall савдо маркази ёнида автотураргоҳ томонидан банд қилинган участкада тайёргарлик ишларини олиб боришга рухсат берди.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, бу ерда тезкор Hyperloop поездлари станцияси пайдо бўлиши мумкин. Washington Post'да хабар қилинган рухсатнома Hyperloop ер ости туннелларини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганаётган шаҳар транспорт департаменти режасининг бир қисмидир.
"Нью-Йорк авеньюдаги участка транспорт тармоғи станцияси бўлиши мумкин", дея маълум қилади компания вакили. Ўтган йили The Boring Company ташқи кўриниши ўзгартирилган Hyperloop варианти - автомобилларнинг магнит левитацияли чаналарда ҳаракатланишини намойиш қилган эди.
2017 йилнинг охирида штат губернатори Мэриленд Ларри Хоган компания билан "Балтимор ва Вашингтон ўртасида тезкор электр транспорт" линияси қурилиши бўйича ҳамкорлик қилаётганини тасдиқлаганди.
Мавзуга оид
20:07 / 16.12.2024
WSJ: Илон Маск ўз компанияси АҚШ ҳарбийлари ва разведка топшириғи билан космосга нималар жўнатаётганини билмайди
22:55 / 11.12.2024
Илон Маск 400 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга дунёдаги биринчи одамга айланди
17:25 / 03.12.2024
Суд Tesla компаниясига Илон Маскка 56 млрд доллар тўлашни тақиқлади
00:37 / 25.11.2024