Жаҳон | 10:55 / 24.02.2018
6311
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Ал-Қудсда 3 ойдан кейин элчихонасини очмоқчи 

Фото: Reuters

АҚШ ҳукумати 2018 йил май ойида Ал-Қудсда элчихона очмоқчи. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакиллари Reuters ахборот агентлигига маълум қилишган. Номаълум қолиш шарти билан манбалардан бири элчихона очилиши Исроил мустақиллигининг 70 йиллигига бағишланишини маълум қилган. Бир неча соатдан кейин бу хабар АҚШ давлат департаментида тасдиқланган. 

Ушбу сана АҚШ ҳукумати режалари ўзгариб, Тель-Авивдаги элчихонасини кўчириш жараёнини тезлаштириш истагидан дарак беради. Январь охирида АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Исроил кнессетидаги нутқида АҚШ ўз элчихонасини Ал-Қудсга 2019 йил охиригача кўчиришини маълум қилганди.

Таъкидланишича, АҚШ ҳукуматининг май ойида янги элчихонасини очиш қарорини Исроил разведка вазири Исраэль Кац ижобий баҳолаб, АҚШ президенти Дональд Трампга миннатдорлик билдирган ва уни мустақиллик куни учун “ажойиб совға” деб атаган.  

Элчихона ҳозирда консуллик бўлими ишлаётган бинога, 2019 йил охиригача эса алоҳида бинога кўчиб ўтади. Давлат департаментида маълум қилинишича, ҳозирда янги элчихона учун жой излаш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид