Жаҳон | 09:15 / 28.02.2018
6374
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ҳарбий базасида шубҳали мактуб туфайли 10 дан ортиқ киши жабрланди
АҚШнинг Вашингтондан унча узоқ бўлмаган Арлингтон округидаги ҳарбий базада шубҳали мактуб очилганидан сўнг ўн бир киши ўзини ёмон ҳис қилган. Бу ҳақда маҳаллий қутқарувчилар твиттерда хабар беришди.
«Ўн бир киши база маъмурий биносида мактуб очилганидан сўнг ўзини касал каби ҳис қилди», - дея ёзишган қутқарувчилар.
Бошқа бир хабарда таъкидланишича, уч киши шифохонага олиб кетилди. Уларнинг бари барқарор ҳолатда экани айтиляпти.
Айни дамда суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024