Жамият | 10:03 / 07.03.2018
19147
1 дақиқада ўқилади

Тепловоз уриб юборган аёл ҳаётдан кўз юмди

Бекобод шаҳрида тепловоз эҳтиётсизлик билан темир йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2018 йил 5 март куни соат 19.30 да Бекобод шаҳар, Нурли йўл маҳалласида жойлашган “Буюм бозори” яқинидаги темир йўлда ҳаракатланиб келаётган “Ўзметкомбинат” ОАЖга қарашли ТЭМ-2 УМ-831 рақамли тепловоз поезди Бекобод туманида яшаган Ҳанифа Маҳмудовани унинг эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборган.
 
Оқибатда жабрланувчи Ҳ.Маҳмудова олган тан жароҳатларидан Бекобод шаҳар марказий касалхонасида вафот этган. Айни вақтда терговга қадар текширувни Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими олиб бормоқда.  

Мавзуга оид