Жаҳон | 08:20 / 07.03.2018
4555
2 дақиқада ўқилади

Ўрта ер денгизида 160дан кўпроқ муҳожир қутқариб қолинди

Фото: AP Photo / Emilio Morenatti

Ўрта ер денгизида муҳожирлар кемасининг фалокатга учраши оқибатида 20 дан кўпроқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, 160 дан кўпроқ одамни қутқаришга муваффақ бўлинган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти вакили Флавио ди Жакомо маълум қилди. 

“Денгизда 21 муҳожир, жумладан 4 аёл ва 17 эркак йўқолгани тасдиқланди, уларнинг барчаси Ғарбий Африкадан бўлган”, деб ёзган Жакомо твиттерда.

Унинг айтишича, Ўрта ер денгизида 6 март куни Ливия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати бошқа кемадаги 130 дан кўпроқ кишини қутқариб қолган.

“Aquarius фалокатга учраши оқибатида омон қолган 30 киши билан бирга Поццаллога 42 муҳожир етказилди: улар бортида 130 киши бўлган бошқа кемада бўлганлар”, деб таъкидлаб ўтган Жакомо.  

Жакомонинг маълум қилишича, қўриқлаш хизмати иккинчи қайиқдан 90 кишини Ливияга етказган.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, 2017 йилда Европага денгиз орқали 171 минг киши етиб келган, 3116 киши денгизни кечиб ўтиш вақтида ҳалок бўлган. 

Мавзуга оид