Фан-техника | 14:40 / 09.03.2018
18369
2 дақиқада ўқилади

Кислород ишлаб чиқарувчи автомобиль шиналари намойиш этилди

Фото: Goodyear

Автомобилларни анчадан бери сайёрамиз атмосферасини ифлослантирувчи жамоатчилик транспорт тури деб аташади. Шу боис электроавтомобилларга ўтиш нафақат иқтисодий, балки экологик нуқтаи назардан ҳам ўзини оқлайди. Бунинг учун кислород ишлаб чиқаришга қодир шиналар ишлаб чиқилди.

Янги шиналар Oxygene номини олди. New Atlas нашрининг ёзишича, концептуал маҳсулот махсус тузилмага эга бўлгани боис уларнинг резинаси остига тирик мохларни жойлашга муваффақ бўлинди. Goodyear вакилларининг маълум қилишича, бундай шиналар ичкаридаги мохларни озиқлантириш учун ҳаводан карбонат ангидрид ва намлик ютиши мумкин. Бунга жавобан мох тоза кислород ишлаб чиқаради. Goodyear тахминларига кўра, Oxygene шиналари ўрнатилган 2.5 миллион автомобилга эга автопарк бир йилда 3000 тонна кислород ишлаб чиқаради ва 4000 тонна карбонат ангидрид ютади.

Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас! Янги шиналар қабул қилаётган энергияни автомобиль электроникаси, хусусан парктроник ва маълумотларни қайта ишлаш блоки каби қатор сенсорларнинг қисман қувватланиши учун сарфлайди. Шиналар проектори қайта ишлов берилган  шиналардан олинган резина кукунидан ишланган 3D-принтер ёрдамида тайёрланади, Oxygene покришкаларининг ўзи эса бошқа автомобиллар ҳамда йўл инфратузилмасидаги "ақлли" қурилмалар билан алоқага киришишда Li-Fi (Light Fidelity — икки йўналишли, юқори тезликдаги симсиз технология) технологиясини қўллайди. 

Мавзуга оид