Жамият | 10:40 / 15.03.2018
14132
2 дақиқада ўқилади

2017 йилда энг кўп мурожаатлар қайси ташкилотга юборилди?

Ўтган йилда вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп мурожаатлар – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилган – 134 минг. Бу ҳақда ЎзА хабарида айтилади.

Кейинги ўринлардан Олий суд – 89 минг; Бош прокуратура – 86 минг; Мажбурий ижро бюроси – 67 минг; Банклар – 66 минг; Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 65 минг; Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 52 минг; “Ўзбекнефтгаз” – 38 минг; “Ўзбекэнерго” – 27 минг мурожаат билан жой олган. 

Мазкур мурожаатларда кўтарилган асосий муаммолар – уй-жой ва ер ажратиш муаммолари – 14,2 фоиз; меҳнат ва бандлик масалалари – 8,7 фоиз; коммунал хўжалигидаги муаммолар – 7,9 фоиз; суд-ҳуқуқ тизимига оид масалалар – 7,1 фоиз; банк-молия соҳасига доир – 5,5 фоиз; моддий ёрдам кўрсатиш муаммолари – 4,14 фоиз; таълим-тарбия соҳаси билан боғлиқ муаммолар – 3,6 фоиз; алимент ундириш муаммолари – 3,1 фоиз. 

Фото: ЎзА

 

Мавзуга оид