Жаҳон | 09:23 / 15.03.2018
4622
1 дақиқада ўқилади

Сенегалда вертолёт қулаши оқибатида 10 дан кўпроқ одам бедарак йўқолди

Фото: AFP

Сенегал жануби-ғарбида, соҳил яқинида армия вертолётининг қулаши оқибатида 13 киши бедарак йўқолган, 7 киши қутқариб қолинган. Бу ҳақда маҳаллий Senego ахборот портали маълум қилди.

Воқеа Фатик вилоятидаги Миссира қишлоғи яқинида юз берган. Портал маълумотларига кўра, вертолёт бортида 20 киши – 16 йўловчи ва экипажнинг 4 аъзоси бўлган. Ҳукумат маълумотларига кўра, 7 кишини сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлинган. Қолган 13 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. 

Воқеа юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда.

Мавзуга оид