Афғонистон муаммосига бағишланган конференция бўйича матбуот анжумани бошланди
Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Афғонистон муаммоларига бағишланган халқаро конференцияси муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
«Тинчлик жараёни хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда Россия, ЕИ, АҚШ, Хитой, қўшни давлатларнинг юқори лавозимли вакиллари иштирок этади.
Матбуот анжумани очилиш маросимида сўзга чиққан Конференция матбуот маркази раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаевнинг маълум қилишича, мазкур конференцияни ёритиш мақсадида 300га яқин ОАВ вакиллари рўйхатдан ўтган. Улар орасида The New York Times, Jenmin Jibao, NHK ва BBC каби йирик халқаро ахборот агентликлари, нашрлар ва телеканаллар бор.
Бугунги матбуот анжуманида Владимир Норов, Элдор Орипов, Шерзод Абдуллаев ва Отабек Акбаров каби йирик мутахассислар ва экспертлар иштирок этмоқда.
Халқаро конференция доирасида «Ўзбекистон ва Афғонистон халқларининг тарихий-маданий яқинлиги», «Ўзбек-Афғон муносабатлари: динамик тараққиётнинг янги босқичи», «Афғонистондаги зиддият тарихи ва уни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича халқаро ташаббуслар» каби мавзуларда сессиялар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
12:55 / 09.12.2024
Тошкентда ислом тадқиқотлари бўйича Оксфорд маркази юбилейига бағишланган конференция ўтказилади
17:52 / 07.12.2024
Қирғизистон президенти АҚШ ва Европани «Толибон»ни тан олишга чақирди
17:43 / 03.12.2024