Фан-техника | 20:18 / 23.03.2018
13968
2 дақиқада ўқилади

Telegram'да GetContact'дан фойдаланувчи фирибгарлар фаоллашди

Фото: Geektimes.ru

Кибержиноятларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш билан шуғулланувчи Group-IB компанияси Telegram мессенжерида фирибгарларнинг фаоллашгани ҳақида хабар берди. Унга кўра, фирибгарлар ўлжанинг исмини билиш сабаб низоларга сабаб бўлган смартфон иловаси - GetContact'дан фойдаланишмоқда. Бу ҳақида Group-IB расмий Telegram-каналида маълум қилди.

"Telegram фойдаланувчилари фирибгарликнинг янги тўлқинига дуч келишмоқда. Номаълум рақамдан буюртмага "мессенжерларни очиш" бўйича мутахассисдан хабар келади. Бироқ кибержиноятчи "виждонли" бўлиб чиқди: у ўлжага мукофот эвазига буюртмачининг исмини ошкор қилишга тайёр эканини айтиб ишонтиради", - дея таъкидлашмоқда Group-IB экспертлари.

Салоҳиятли ўлжа билан мулоқотни давом эттириш мақсадида ёвуз ниятли шахс ўзининг рақамини ҳам қолдиради. 

Group-IB маълумотларига кўра, фирибгарлик схемасининг ўзи янги эмас: авваллари компания сайтига DDoS-ҳужумга буюртма берган "қотиллар" ва "операторлар" ҳам шундай хатлар йўллашган. "Янги вариантда барча формулировкалар сақланиб қолган, бироқ экспертчиларнинг фикрича, низоларга сабаб бўлган GetContact иловаси қўлланмоқда. Ушбу илова сизнинг яқинларингиз, дўстларингиз ва ҳамкасбларингизнинг рақамларини тўплаб, тарқатади. Айнан шунинг учун барча мурожаатлар муайян кишиларга йўналтирилган ва таниқли ҳамда бадавлат инсонларга қаратилган", - дея аниқлик киритади Group-IB.

Group-IB экспертлари "буюртмачи ҳақидаги маълумот" учун пул тўламасликни тавсия қилмоқда, зеро ҳеч қандай буюртманинг ўзи йўқ - бу фирибгарлик. "Фирибгарларга йўлиқиб бўлган бўлсангиз, сизга йўлланиши мумкин бўлган хат ва ҳаволаларни очманг", - дея таъкидлашмоқда компанияда.

Шу билан бирга, Group-IB'да интернетда ишлаш давомида ҳам эҳтиёт бўлишни маслаҳат беришмоқда, зеро фирибгарлар салоҳиятли ўлжаларни кузатишади. Мутахассислар шунингдек GetContact иловасини юкламасликни тавсия қилишди.

 

Мавзуга оид