Фан-техника | 23:46 / 25.03.2018
13634
2 дақиқада ўқилади

Кўриш қобилиятини тиклашда илк бор асос ҳужайралар қўлланди

Фото: Хайтек

Лондондаги Мурфилдс кўз шифохонаси шифокорлари инқилобий усул ёрдамида 2 нафар кекса беморнинг кўриш қобилиятини тиклай олишди. Олимлар даволашнинг бу усули Британияда 5 йил ичида пайдо бўлишига умид билдиришган. 

Кўриш қобилияти тикланган беморлар макуляр дегенерация – кўз пардаси бузилишидан азият чекишган. Бу касаллик кўпинча 60 ёшдан кейин ва тахминан 50 фоиз ҳолатда тўлиқмас кўзи ожизликда пайдо бўлади. Бу касаллик одатда кўришда чапланганлик ва баъзи доғларни келтириб чиқаради. 

Олимларнинг баён қилишича, бу касалликни даволаш жараёни қуйидагича кечади: якка муртак асос ҳужайралар кўз пардасининг 100 мингта пигмент ҳужайрасини сақловчи 6 миллиметрлик тўқимада ўстирилади. Сўнгра бу тўқима ингичка қувурчага жойлаштирилиб, у орқали кўздаги кичик кесик орқали унга киритилади. Тўқима кўз пардаси орқасида жойлаштирилади, бу ерда асос ҳужайралар вақт ўтиши билан шикастланган ҳужайраларнинг ўрнини эгаллайди. Ушбу амалиёт бор-йўғи 45 дақиқа ичида маҳаллий анестезия остида ўтказилади. 

“Амалиётгача бир неча ой аввал менинг кўриш қобилиятим ҳақиқатан ёмон бўлган, мен ўнг кўзим билан ҳеч нарсани кўра олмасдим. Шифокорлар менга кўриш қобилиятини қайтаришди”, деб айтган тажриба иштирокчиларидан бири, 86 ёшли Дуглас Уотерс. 

Амалиётдан кейин Уотерс ва яна бир бемор ортидан олиб борилган 12 ойлик килинк кузатув уларнинг иккисида ҳам анча ижобий ўзгаришлар бўлганини кўрсатган. Шу билан бирга кўчириб ўтказилган ҳужайралар мукаммал чиқмаган, чунки шифокорлар бу ҳужайралардан баъзилари организм томонидан қабул қилинмагани аломатларини қайд қилишган. Бироқ шунга қарамай, икки бемор ҳам нисбатан соғлом қолишган.

Мавзуга оид