Жаҳон | 20:50 / 29.03.2018
9140
1 дақиқада ўқилади

Туркия разведкаси Косовода Гуленнинг тарафдорларини қўлга олди

Фото: aa.com.tr

Туркиянинг миллий разведка ташкилоти ходимлари Косовода ушбу мамлакат разведка хизмати кўмагида турк мухолифи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FETO) 6 нафар аъзосини қўлга олиб, Туркияга етказди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, Туркияга разведка самолётида Жихан Ўзкан, Каҳрамон Демирез, Ҳасан Ҳусайн Гунакан, Мустафо Эрдем, Осман Каракая ва Юсуф Карабин исмли шахслар етказилган. Уларнинг барчаси Туркия суд органларига топширилган.

Анқаранинг версиясига кўра, қўлга олинганлар Болқон давлатларида фаолият юритиб, FETO тарафдорларининг Туркиядан Европа давлатлари ва АҚШга қочишларини ташкиллаштирган.

Мавзуга оид