Спорт | 11:15 / 31.03.2018
12574
1 дақиқада ўқилади

ХОҚ раҳбари Ким Чен Инга миннатдорлик билдирди

Фото: Reuters

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бах «илиқ ва дўстона муҳитда» учрашув ўтказди. Унда шимолий кореялик спортчиларнинг Олимпиада ўйинларидаги иштироки ва Шимолий Корея ҳамда ХОҚнинг келажакдаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

«ХОҚ президенти 23-қишки Олимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилганига қўшган ҳиссаси учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдириш учун Пхеньянга келганини маълум қилди», - дейилади хабарда. 

Ўз навбатида, Ким Чен Ин «ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ёки сиёсий вазиятга қарамай, ХОҚ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик учун самимий миннатдорлик билдирди».

Шимолий Корея етакчиси Томас Бахни КХДРга «дўст сифатида» ташриф буюришга таклиф қилди.

Мавзуга оид