Жаҳон | 10:44 / 03.04.2018
7700
1 дақиқада ўқилади

Хитойда қурилган биринчи авиаташувчи сувга қачон туширилиши маълум 

Фото: South China Morning Post

Хитойнинг Type 001A биринчи авиаташувчиси Бохай кўрфазида синов тарзида очиқ сувга чиқарилади. У Хитойнинг ўзида қурилди, деб хабар бермоқда South China Morning Post газетаси ҳарбий манбаларга асосан.

«Пекин сувга биринчи марта туширилиши муносабати билан тантанали маросим ўтказади, сабаби Type 001A – Хитойда бутунлай лойиҳалаштирилган ва қурилган биринчи авиаташувчидир. Кеманинг синов рейси Хитой халқ-озодлик армиясининг ҳарбий-денгиз кучлари ташкил этилганига 69 йил тўлиши муносабати билан 23 апрель куни амалга оширилади», - дея айтиб ўтган манба.

Type 001A Хитой ҳарбий-денгиз кучлари таркибидаги иккинчи ва Хитойда тўлиқ лойиҳалаштирилган ҳамда қурилган биринчи авиаташувчига айланди. Унинг қурилиши 2013 йилдан бери олиб борилган бўлиб, кема бортида 36та «Цзянь-15» (J-15) қирувчиси жойлаштирилиши мумкин.

Мавзуга оид