Жаҳон | 10:31 / 14.04.2018
24956
1 дақиқада ўқилади

АҚШ сенатида Сурияга зарбаларни ноқонуний деб аташди

Фото: AP Photo / Evan Vucci

АҚШ сенатори Тим Кейн Сурияга зарбаларни ноқонуний деб атади, сабаби унга конгресс томонидан рухсат олинмаган.

"Президент Дональд Трампнинг Сурияга авиазарбалар бериш ҳақидаги конгресс тасдиқловидан ўтмаган қарори ноқонуний. Биз президентга уруш олиб боришга карт-бланш беришни тўхтатишимиз зарур. Бугун бу Сурия, бироқ уни кейинги сафар Эрон ёки Шимолий Кореяни бомбардимон қилишдан нима тўхтатиб қолади?" – дея ёзган Кейн Twitter’да.

Кейн 2016 йилда АҚШ вице-президентлигига Демократик партиядан ўз номзодини қўйди, президент лавозимига эса Ҳиллари Клинтон номзод бўлганди.

АҚШ Конституциясининг биринчи моддасига кўра, президентга уруш олиб боришга рухсат конгресс томонидан берилиши керак. Бироқ АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Сурияга зарба беришга иккинчи модда асос бўлганини айтди, унда президентга АҚШ “жиддий таҳдидларига”, жумладан ҳарбий йўл билан ҳам реакция билдириш ҳуқуқи берилади.

Мавзуга оид