Жаҳон | 18:25 / 14.04.2018
47797
1 дақиқада ўқилади

Хитой Сурия бўйича позициясини билдирди

Фото : Yazan Kalash

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньиннинг маълум қилишича, ХХР раҳбарияти доимо халқаро муносабатларда куч қўлланилишига қарши чиққан. У шу тариқа АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Сурияга зарбасига изоҳ берди, деб ёзмоқда РИА «Новости».

«Хитой халқаро муносабатларда куч қўлланилишига қарши чиқади, бошқа давлатлар суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақиради», - дея айтиб ўтди Чуньин.

Шунингдек унинг таъкидлашича, БМТ ХК доирасидан ташқарида амалга оширилувчи исталган бир томонлама ҳарбий ҳаракатлар БМТ низомида ёзиб қўйилган асосий принципларга зид ва халқаро ҳуқуқнинг асосий норма ҳамда принципларини бузади. Шу сабабдан, у барча манфаатдор томонларни можарони мулоқот йўли билан ҳал этишга чақирди.

Мавзуга оид