Ўзбекистон | 21:00 / 16.04.2018
23355
1 дақиқада ўқилади

Уруш қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик мукофот тайинланди

Фото: Kun.uz

Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, уруш оқибатида соғлиғини йўқотган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бирйўла 5 миллион сўм миқдорида  пул мукофоти тайинланди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 апрел куни имзолаган фармонда шундай дейилади.

Маълум қилинишича, Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ёхуд шу туфайли ногирон бўлган фуқароларга тайинланган бирйўла пул мукофоти республика бюджети ҳисобидан қопланади.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Молия вазирлиги Марказий Банк билан ҳамкорликда ушбу ташаббусни тантанали равишда амалга ошириш ва пулларни эгаларига топшириш ишларини ташкиллаштириши фармон билан билдирилмоқда.

Ушбу фармон ижроси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов зиммасига юклатилди.

Мавзуга оид