БМТ Мьянма армиясини "қора рўйхат"га киритди
БМТ Мьянма армиясини Аракан аёллари ва болаларига нисбатан зўравонлик ҳолатлари учун "қора рўйхат"га киритди. "Анадолу" БМТ бош котиби Антониу Гуттериш ҳисоботига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Ҳисоботда 2017 йилда дунёнинг 19 мамлакатидаги муаммоли ҳудудларда жинсий зўравонлик ҳолатлари бўйича маълумотлар келтирилган.
"Мьянмадаги Аракан аёллари жинсий зўравонликка дуч келишмоқда. Мьянма армияси жинсий зўравонликни Аракан мусулмонларининг ўз уйларига қайтишларига йўл қўймаслик воситаси сифатида қўлламоқда", - дейилади ҳисоботда.
25 августдан Мьянма шимолидаги Аракан провинцияси мусулмонларига ҳужумлар кучайди. Мьянма армияси буни "қуролланган жангариларга қарши кураш" сифатида баҳолади. Минтақадаги гуманитар вазият кескин ёмонлашди. 1970-йиллардан бошлаб Мьянмадаги мусулмонларга нисбатан тизимли равишда ҳужумлар ва этник тозалашлар қўлланилади. Мьянма мусулмонлари (тахминан 2 миллион)нинг 80 фоизи қўшни мамлакатлардан бошпана топган.
Ҳозирга келиб Мьянмада атиги 300 минг мусулмон қолган, улардан ўн минглаб нафари Бангладешдан қўним топишга ҳаракат қилмоқда.
БМТнинг "қора рўйхати"даги давлатлар, уларнинг муайян қисми ва фуқароларига нисбатан халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятларини бажаришдан воз кечгани учун Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мувофиқ жавоб чоралари сифатида турли санкциялар қўлланилади.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024