Сурияга араб давлатлари кучлари юборилиши мумкинлиги маълум қилинди
Саудия Арабистони Сурияга араб давлатлари ҳарбий контингентини юбориш имкониятини истисно қилмаяпти. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан Ар-Риёддаги матбуот анжуманда айтиб ўтди.
“Биз Сурияга Ислом аксилтеррорчилик коалициясини юборишни муҳокама қилдик”, деб айтган ал-Жубайр ҳамда бу борадаги қарор тегишли мурожаат олингандан кейин қабул қилинишини айтган. Шу билан бирга ал-Жубайр Суриядаги инқироздан чиқишнинг ягона йўли уни сиёсий йўл билан ҳал қилиш эканлигини таъкидлаб ўтган.
16 апрелда The Wall Street Journal нашри АҚШ президенти маъмурияти Суриянинг Вашингтон томонидан назорат қилинувчи қисмида америкалик ҳарбийларнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ҳарбий контингент шакллантирилишига умид қилаётгани айтилган. Маълум қилинишича, Вашингтон Суриядаги ҳарбий контингентини алмаштириш учун араб кучларини йиғишга уринмоқда.
Ислом коалициясига Форс кўрфазидаги қиролликлардан ташқари, Туркия, Покистон, Малайзия, Миср каби йирик давлатлар кирган. Коалицияга кирувчи давлатлар зарурат бўлганда Сурия ва Ироқда террорчиликка қарши кураш учун 34 минг ҳарбийдан иборат контингентни тақдим қилишга тайёрлигини билдирган.
Мавзуга оид
13:17
Саудия Арабистонидан Ўзбекистоннинг IТ соҳасига инвестиция жалб этилиши мумкин
21:08 / 25.12.2024
The Telegraph: Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «дафн этиш»га ваъда берди
19:47 / 25.12.2024