Ўзбекистон | 23:10 / 17.04.2018
39921
2 дақиқада ўқилади

Вазирларга ҳайфсан берилди

Фото: Kun.uz

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича фактларни беркитишгани ва ҳолатни очиқ баён қилишмагани учун ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган ҳудудларда таълим ва тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари олдини олишга бағишланган видеоселекторда иштирок этган «Kun.uz» мухбири хабар бермоқда.

Йиғилишда икки вазирдан ташқари ХТБ бошлиқлари ҳам интизомий жазога тортилган.

Ишга масъулиятсизлик билан қарагани, ходимларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинишига йўл қўйиб бергани Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев қатъий огоҳлантирилди, Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевга нисбатан ҳайфсан эълон қилинди. 

Шунингдек, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Йўлдошевга, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бурхоновга таълим соҳаси вакилларини ободонлаштириш ва ўз мажбуриятига кирмайдиган ишларга жалб қилишгани учун ҳайфсан эълон қилинган.

Бундан аввалроқ ҳокимларга ҳайфсан ва огоҳлантиришлар берилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид