Ўзбекистон | 14:54 / 20.04.2018
21070
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қозоғистондан 1500 бош туя харид қилди

Фото: Wikipedia.org

Ўзбекистон туячиликни ривожлантириш мақсадида Қозоғистон Республикасининг Қизил Ўрда вилоятидан 1 минг 500 бош туя харид қилиб, Томди туманидаги Оқ тақир овулига келтирди, деб хабар бермоқда ЎзА.

“Туячилик учун 61 минг 814 гектар ер ажратилган. Кейинги йилдан шу ернинг ўзида туя сутини қайта ишлаш бўйича цех ташкил этиш режалаштирилган. Бу аҳоли фаровонлигига хизмат қилиши билан бирга, янги иш ўринлари яратиш имконини беради. Туя жунининг фойдали жиҳатлари кўп. Ундан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Конимех туманида мазкур соҳани ривожлантириш мақсадида катта ҳудуд ажратилган бўлиб, ҳозир бу ерда 3 минг бошдан ортиқ туя парваришланмоқда. Туманга ўтган йили туяда саёҳат қилиш ва унинг фойдали элементларга бой, иммун тизимини мустаҳкамловчи шифобахш сутидан баҳраманд бўлиш мақсадида 3 минг сайёҳ келган. 

Айдаркўл атрофида 1000 бош туя боқишга мўлжалланган замонавий чорвачилик мажмуасини барпо этиш ҳам режалаштирилмоқда. Ушбу мажмуада йилига 1000 тонна туя сути қайта ишланади. Келгусида бу ер йилига 10 минг сайёҳни қабул қиладиган замонавий экотуризм марказига айлантирилиши режалаштирилмоқда.

 

Мавзуга оид