Эрон АҚШни валюта инқирозида айбламоқда
Эрон АҚШнинг режаларини бузиш мақсадида долларнинг миллий валюта — риёлга нисбатан барқарор курсини ўрнатишга қарор қилди, деб ёзади Анадўлу агентлиги.
Эрондаги валюта инқирози АҚШнинг Эронда иқтисодий инқироз келтириб чиқаришга бўлган уринишидир, деди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.
Эроннинг IRNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Руҳоний Теҳронда Эрон ҳукумати вакиллари билан учрашув ўтказган.
Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШнинг режаларини барбод қилиш учун долларнинг Эрон риёлига нисбатан барқарор курсини жорий қилишга қарор қилган.
Бу қарор Эроннинг 80 миллионлик аҳолиси манфаатларига тўлиқ мос келади, деган Руҳоний.
Президент АҚШ 12 май куни Эрон билан ядровий келишувлар ҳақида қарор чиқаришни режалаштирмоқда.
«АҚШ Эрон халқига қарши қаратилган қарорни қабул қилиб, бизнинг ички бозоримизга босим уюштириши мумкин. Лекин доллар курсининг барқарорлаштирилиши АҚШга нисбатан жавоб бўлди», — деган Руҳоний.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 1 АҚШ долларининг қиймати 45 минг Эрон риёлига тенг.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024