Жаҳон | 16:30 / 27.04.2018
12385
2 дақиқада ўқилади

Корея етакчилари фаровонлик дарахтини экишди

Фото: Reuters

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Пханмунжомда қарағай дарахтини экиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, давлат раҳбарлари уч йиллик Корея уруши тугаган пайт – 1953 йилда ўсишни бошлаган қарағайни экишган. Дарахт ёнида «Тинчлик ва фаровонликнинг экилиши» ёзувли тош ўрнатилди. Дарахт учун тупроқ Жанубий Кореянинг Чеджудо оролидаги Халласан тоғидан ва КХДРнинг Хитой билан чегарасидаги Пэктусан вулқонидан олиб келинди. 

Ким Чен Ин дарахтга Сеул орқали оқиб ўтувчи Ханган дарёсидан, Мун Чжэ Ин эса – Шимолий Корея ҳудудидан ўтувчи Тэдонган дарёсидан олинган сувни қуйди.

«Умид қиламанки, экилган қарағай бизнинг муносабатларимизни ҳам мустаҳкамлашга ҳисса қўшади», - дея маълум қилди Ким Чен Ин.

Пханмунжомда етакчилар яккама-якка суҳбатлашишгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея ва КХДР етакчилари биргаликда дарахт экишлари хабар берилганди.

 

Мавзуга оид