Жамият | 13:21 / 28.04.2018
67565
1 дақиқада ўқилади

Қуръон мусобақасининг Республика босқичи иштирокчиси оламдан ўтди

Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига ўлимнинг ҳақ эканлигини бот-бот эслатган. Шу сабаб бандаси бу фоний дунёда яхши амаллар қилишга, ёмонларини тарк этишга буюрилган. 

Жорий йил Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасининг 26-40 ёшли эркаклар ўртасида Хоразм вилояти ғолиби, сўнгра Тошкентда ўтган Республика босқичи иштирокчиси Шамсиддин қори Ғофуров оламдан ўтди.

Фото: Muslimaat.uz

Маълумотларга кўра, у пойтахтдан Хоразмга қайтаётган вақтда йўл транспорти ҳодисасига учраган. Бунинг оқибатида қори йигит бўлган машинадаги барча воқеа жойида ҳалок бўлишган. Бу ҳақда «Muslimaat.uz»нинг Telegram’даги каналига хабар берилган.

KUN.UZ таҳририяти Шамсиддин қори Ғофуровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Мавзуга оид