Жаҳон | 09:43 / 30.04.2018
8448
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги энг йирик иккита уяли алоқа оператори бирлашмоқда

Фото: AP

АҚШдаги T-Mobile ва Sprint уяли алоқа операторлари бирлашиш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Битим қиймати 26,5 млрд долларни ташкил қилди. Бирлашган компания T-Mobile бренди устида ишлашни давом эттиради, унинг мижозлари умумий сони 127 миллионни ташкил этади.

Таъкидланишича, икки компания бирлашув имкониятини бир неча йил давомида кўриб чиққан. Якунда бирлашган компания кўлам жиҳатидан бозордаги бошқа икки етакчи - Verizon ва AT&T’га тенг бўлади.

Уяли алоқа операторлари вакилларининг маълум қилишича, 5G тармоқларини ривожлантириш устида биргаликда ишлашади ҳамда қишлоқ жойларда брендни ривожлантириш билан шуғулланишади.

Эндиликда битим АҚШ монополияга қарши идоралари томонидан тасдиқланиши керак.

 

Мавзуга оид