Ўзбекистон | 01:41 / 01.05.2018
19386
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев 1 май куни Бухорода Эрдўғанга ҳамроҳлик қилиши мумкин

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эртага — 1 май куни Бухоро шаҳрида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан бўлиб турган Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ҳамроҳлик қилади.

Бу ҳақда у 30 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Туркия бизнес форумидаги чиқиши чоғида таъкидлаб ўтган.

Илгарироқ президент 1 май куни жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюриши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда давлат раҳбари 26 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 29 апрель оқшомида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган эди. 30 апрель куни икки давлат раҳбарлари иштирокида тор доирада ва кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Президентлар Ўзбекистон – Туркия бизнес форумида ҳам иштирок этишди. Ташриф тафсилотлари билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид