Жаҳон | 16:17 / 06.05.2018
9360
2 дақиқада ўқилади

Туркия президенти матбуот котиби Ўзбекистон билан муносабатлар ташқи сиёсатнинг муҳим йўналишидан бирилигини айтди

Фото: Habertürk

Туркия Республикаси Президенти матбуот котиби Иброҳим Калин «ғарб билан яқин алоқалар мамлакат ташқи сиёсатини шарқий уфқларда кенгайишига халақит» қилмаслигини билдирди. Бу ҳақда у Daily Sabah нашрига шундай дейди. 

Калиннинг таъкидлашича, Туркия сўнгги 16 йил ичида биринчи марта ғарб билан ташқи сиёсий алоқалардаги илиқлигини йўқотмай, бошқа минтақадаги ҳамкорлар билан ҳам муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида ўйламоқда.  

«Бизнинг НАТО доирасидаги муносабатларимиз дунёнинг исталган бошқа бурчагида жойлашган давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашимизга таъсир қилмайди. Айнан мана шу мантиқ Туркиянинг Африка,  Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Лотин Америкасида фаоллашиб қолганини тўғри изоҳлашга имконият беради», дейди матбуот котиби.

Туркиялик мулозимнинг айтишича, президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга ташрифи мамлакат ташқи сиёсатида Осиё катта аҳамиятга эга эканлигини билдиради. 

«Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикасида самарали иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга оширилмоқда. Эрдўғаннинг ташрифи доирасида ҳам турли соҳаларга оид 25та келишув ҳужжатлари имзоланди», дейди Калин. 

Ражаб Эрдўғанннинг Жанубий Кореяга ташрифи эса 2007 йилдан буён илк марта, икки Корея раҳбарларининг учрашувидан 3 кун ўтиб амалга оширилди.

Мавзуга оид