Жаҳон | 11:53 / 07.05.2018
10349
2 дақиқада ўқилади

Тожик-афғон чегарасида янги чегара пости қурилди

Ўтган шанба куни Тожикистоннинг Хатлон вилояти Шахритус тумани ҳудудида тожик-афғон чегарасидаги «Тагноб» чегара постининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Авеста»нинг Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот марказига таяниб хабар беришича, «Тагноб» чегара пости БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича идораси ташаббуси доирасида, Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги назоратни кучайтириш мақсадида Япония ҳукумати молиявий ёрдами билан қурилди.

Фото: Tojikiston Milliy xavfsizlik matbuot markazi
Фото: Tojikiston Milliy xavfsizlik matbuot markazi
Фото: Tojikiston Milliy xavfsizlik matbuot markazi

Тожикистон-Афғонистон чегарасидан Россия қўшинлари олиб чиқиб кетилгани ортидан, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари халқаро ҳамжамият кўмагида чегарани мустаҳкамлаш концепциясини ишлаб чиқди, у баъзи чегара постларини тиклашни ўз ичига олган. БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича идораси концепциясининг асосий иштирокчиларидан бирига айланди. Унинг ёрдами билан Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарада еттита чегара заставаси қурилди ҳамда тикланди: «Баҳорак», «Боғ», «Сариғор», «Шоғун», «Йўл», «Яхчи Пун» ва «Тахти Сангин». «Тагноб» чегара пости БМТ кўмагида қурилган саккизинчи объектга айланди.

 

Мавзуга оид