Rolls-Royce ўз тарихидаги илк йўлтанламасини тақдим қилди
BMW Group таркибига кирувчи Rolls-Royce Motor Cars автомобилсозлик компанияси ўзининг тарихидаги илк йўлтанламас – Rolls-Royce Cullinan моделини тақдим қилди.
Модел дунёдаги энг катта олмослардан бири номига қўйилган. Айни вақтда ушбу олмосдан олинган бриллиантлар британ монархларининг регалияларини безаб турибди.
“Вертикал ва горизонтал чизиқлар радиатор панжараси устидаги бўртиқ ҳисобига саксон жангчиси юзи ифодасини ҳосил қилади. Бунинг ҳисобига машина мардонавор кўринади”, дейилган компания баёнотида.
Таъкидланишича, автомобил 6,75 литрли, 12 цилиндрли двигател билан жиҳозланган. Моделнинг негизида Architecture of Luxury алюминий платформаси ётади. Бу платформада компаниянинг Phantom VIII лимузини ишлаб чиқарилган. Машинанинг яратувчилари уни “технологик жиҳатдан дунёдаги энг илғор йўлтанламас” ва Rolls-Royce моделларидан энг омилкори деб аташган.
Мавзуга оид
14:33 / 01.12.2024
Ҳиндистонлик рожа Rolls-Royce’дан чиқинди йиғувчи машина сифатида фойдаланганми?
16:41 / 31.08.2024
Роллс ва Ройснинг номи берилган бренд – қўлда йиғиладиган қимматбаҳо автомобил тарихи
07:10 / 03.08.2024
Rolls-Royce ҳар бир ходимига 700 фунт стерлинг қийматидаги акцияларни беради
18:40 / 17.10.2023