Жаҳон | 21:37 / 13.05.2018
35724
2 дақиқада ўқилади

Одамлар мендан бошқа қўрқмайдилар: юзида катта ўсимтаси бўлган аёл шифо топди 

Камерунда яшовчи Яя  исмли 27 ёшли аёлнинг юзида 8 йил давомида ўсимта ривожланиб борган. Ўсимта аёлнинг оғзи ичида ияги ва юзининг чап томонига ўсиб кетган. Аёл кўп йиллик азоблардан кейин шифокорлар ёрдамида ўсимтадан фориғ бўлди. Аёл ўсимта сабабли базўр гапирган ва овқатланган.

Фото: SWNS

Яя ташқи қиёфасидан шунчалик уялардики, деярли уйдан чиқмасди ва юзини рўмол билан тўсиб юрарди. Бироқ Mercy Ships хайрия ташкилоти туфайли унинг барча азоблари ортда қолди. Аёл дарёда сузиб юрувчи госпиталда жарроҳлик амалиётидан ўтган.

Фото: SWNS

“Амалиётдан кейин мен ўзимни чиройли ва бахтли ҳис қилмоқдаман. Мен энди бемалол қаерда истасам шу ерда юравераман. Одамлар бошқа мендан қўрқмайдилар”, деб айтган аёл.

Фото: SWNS

Таъкидланишича, ўсимта 8 йил ичида улкан ўлчамларга етган. 8 ёшли қизни тарбиялаётган Яянинг шу вақт давомида даволанишга имкони бўлмаган. Бахтли тасодиф, Яянинг уйи яқинида Mercy Ships кема-госпитали тўхтаган.

Мавзуга оид