Жаҳон | 16:12 / 14.05.2018
7694
2 дақиқада ўқилади

Пенсионер Эверестни забт этган оёғи йўқ биринчи альпинистга айланди

Фото: AFP / Prakash Mathema

Ҳар икки оёғидан айрилган хитойлик 70 ёшли альпинист Ся Боюй Непал томонидан дунёдаги энг баланд тоғ – Эверест чўққисига чиққан, оёқлари ампутация қилинган биринчи одамга айланди. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги Непалнинг Маданият, туризм ва фуқаро авиацияси вазирлигига асосланиб хабар бермоқда.

«Ҳар икки оёғи ампутация қилинган хитойлик альпинист бугун маҳаллий вақт билан соат 0:40да чўққига кўтарилди. У чўққига жанубий томондан чиққан иккита оёғи ҳам ампутация қилинган биринчи одамга айланди», - дея хабар беришган агентликка базавий лагердан.

Ҳозирги вақтга қадар Эверестни забт этган ҳар икки оёғи ҳам ампутация қилинган ягона инсон янги зеландиялик Марк Инглис эди. Бироқ, у чўққига Тибет томонидан кўтарилган. У буни 2006 йилда амалга оширган.

Хитойлик альпинист мамлакат олий суди ҳар икки оёғи ёки қўли ампутация қилинган, шунингдек, кўзи заиф инсонларга 6,5 минг метрдан баланд бўлган исталган тоққа чиқишга рухсат бергач, Непал расмийларидан экспедицияга рухсатнома олди, деб ёзади агентлик. 

Ся Боюйнинг журналистларга айтишича, бу дунёдаги энг баланд чўққини забт этиш бўйича бешинчи уринишидир.

Мавзуга оид