Спорт | 16:20 / 15.05.2018
6913
1 дақиқада ўқилади

Боксчи Альварес WBC рейтингидан чиқарилди

Фото: Sports Illustrated

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) мексикалик Сауль Альваресни ўз рейтингидан чиқариб юборди. 

Ташкилот президенти Маурисио Сулаймоннинг твиттердаги саҳифасида хабар беришича, бундай қарор спортчи «Тоза бокс» допингга қарши дастурига киришдан бош тортгани сабабли қабул қилинди.

«У рейтингдан «Тоза бокс» дастурида иштирок этишдан бош тортгани учун чиқариб ташланди. Бу қоидаларда ҳам ёзиб қўйилганди.

У дастурнинг бир қисмига айланишга рози бўлиши билан рейтингга қайтарилади», - дея ёзган Сулаймон.

Альварес аввалроқ бир йилга четлаштирилганди, бунга унинг допинг-намунаси кленбутеродга ижобий натижа бергани сабаб бўлди. Кейинчалик бу муддат қисқартирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро бокс ассоциацияси ўз сайтида ташкилотнинг вақтинчалик президенти Ғофур Раҳимов расмий баёнотини эълон қилганди.

Мавзуга оид