Исроил: АҚШ элчихонаси кўчирилиши ва Ғазодаги тўқнашувлар ўзаро боғлиқ эмас
Ал-Қудс ишлари бўйича вазир Зеэв Элькиннинг маълум қилишича, Ғазо секторида ўнлаб фаластинликларнинг ўлимига сабаб бўлган тўқнашувлар ва АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Бу ҳақда у «Известия»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Исроил билан чегарадаги тартибсизликлар бир ойдан бери давом этяпти. Улар секторнинг ўзидаги муаммоли вазият туфайли келиб чиқди. Бу Фаластин мухторияти етакчиси Маҳмуд Аббос Ғазо секторига йўналтирилувчи молиялаштиришни кескин камайтиргани ва ҲАМАС ўзини яккалатиб қўйилгандек ҳис этгани сабабли рўй берди. Айнан ўша палладан бошлаб тартибсизликлар содир бўлди», - деди Элькин.
Унинг қўшимча қилишича, Америка дипломатик миссиясининг Ал-Қудсга кўчирилиши можаро сабабига эмас, балки уни кескинлаштириш учун қўшимча баҳонага айланди. Сиёсатчининг таъкидлашича, ҲАМАСга Қўшма Штатлар ҳаракати эмас, балки Исроилдаги вазиятни исталган йўл билан беқарорлаштириш қизиқроқдир.
«Куни кеча ҲАМАС вакили ҳалок бўлганлар орасидаги 40 киши ҲАМАС фаоллари эканини айтиб қўйди. Бу ҳаммаси қанчалик саҳналаштирилгани ва уларнинг раҳбарияти халқаро жамоатчилик эътиборини тортиш ва ўз изоляциясини тўхтатиш учун оддий одамлардан қандай фойдаланганини кўрсатиб берди», - дея таъкидлаб ўтди Элькин.
Аввалроқ, 10 мингга яқин фаластинлик Исроил билан Ғазо секторининг маъмурий чегараси ҳудудида тўплангани хабар қилинганди. Айрим намойишчилар чегара тўсиғидан ўтишга уриндилар. Бундан ташқари, Ал-Қудсда АҚШнинг янги элчихонаси очилиши фаластинликларнинг норозилигига сабаб бўлди. Ғазо секторининг маъмурий чегарасида содир бўлган тартибсизликларда ҳалок бўлганларнинг сони 60дан ошиб кетди, 2400дан ортиқ фаластинликлар яраланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ал-Қудс ишлари бўйича вазир Фаластин билан низо қандай шартда тўхташини айтганди.
Мавзуга оид
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
14:47 / 18.12.2024