Президент «Андижондаги жуда оғир кунлар»ни ёдга олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Улуғнор туманида давом этаётган видеоселектор йиғилишида нутқ сўзлаб, унда «Андижондаги оғир кунлар»ни ёдга олди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Ҳаётимда, бошимдан жуда кўп, оғир кунларни ўтказган бўлсам, мен ана шуларни Андижонда, жуда оғир кунларда, андижонликлар билан яшаб, елкама-елка туриб ўтказдим. Ўшанда Аллоҳ таолодан илтимос қилардим: Худо бизни шу синовдан эсон омон ўтказсин деб», – дейди давлат раҳбари.
Президент «Андижондаги оғир кунлар» деганда нимани қайси пайтни назарда тутгани ҳақида батафсил гапирмади.
«Мана, ҳозир қўшниларимиз билан яхши бўляпмиз. Қўшнини Худо синов учун беради. Қўшнини ҳеч ким танлаб олмайди. У Худо барчага берган марҳамат! Шунинг учун, қўшниларимиз билан қандай-қандай шартномаларга қўл қўйиб, ишларни амалга оширяпмиз. Бу эса бизнинг бағрикенглигимизга ярашади», деб сўзида давом этган давлат раҳбари.
Маълумот учун, 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрида юз берган хунрезликлардан сўнг, 2010 йили қўшни Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятида этник тўқнашувлар натижасида кўплаб ўзбек миллатига мансуб кишилар азият чекканди.
Мавзуга оид
15:58 / 16.12.2024
Иқтисодий комплексда 300 га яқин раҳбар ишдан олинди - президент
16:08 / 14.12.2024
“Боғча тўлови қисман қопланади, уйда қараш хизмати йўлга қўйилади” – видеоселектордан ваъдалар қандай?
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024