KUN.UZ билан Сочига унутилмас саёҳат (фотожамланма)
Қора денгизнинг шимоли-шарқида жойлашган Сочи шаҳри (Краснодар ўлкаси) Россиянинг энг йирик курорт шаҳри, шунингдек иқтисодий ва маданий марказларидан бири ҳисобланади. Сочи Россиянинг энг узун шаҳри бўлиши билан бирга, дунёнинг иккинчи ўриндаги энг узун шаҳри ҳамдир (биринчиси - Мехико). Сочи одамлар орасида XXII Қишки Олимпия ўйинлари пойтахти бўлгани билан ҳам машҳур. Сочи Жаҳон Олимпия шаҳарлари иттифоқига қўшилган. KUN.UZ мухбири ушбу кўркам ва сокин шаҳарда бўлиб, сизларни шаҳар бўйлаб фотосаёҳатга таклиф қилади.
Сочига етиб боришимиз билан энг кўзга ташланган жиҳат - шаҳардаги яшиллик - дарахтлар, ўсимликлар, гуллар... Табиийки, ҳавоси баҳри-дилингизни очади.
Бу ерда ҳамма нарса сайёҳлар ва маҳаллий халқ мазмунли дам олиши учун ташкил қилинган.
Қаерга қараманг, қайиқлар, велосипедлар, мотоцикллар, машиналар ижарасига кўзингиз тушади.
Саёҳат давомида Сочи оилавий ҳордиқ чиқариш учун айни муддао эканига ишонч ҳосил қилдик.
Бу ерда фарзандлари билан дам олишга келганлар кўпчиликни ташкил қилади.
Сочи деганда кўпчиликнинг кўз ўнгига сўзсиз Қора денгиз келади. Бир вақтнинг ўзида ҳам сокинлик, ҳам жўшқинлик бахш этувчи манзара...
Бу дамлар бутун умр хотирангизда муҳрланиб қолиши шубҳасиз.
Шаҳар шовқини, чарчоқ, тушкунлик, кундалик юмушлардан чарчаганлар учун Сочига саёҳат қилиш, Қора денгиз бўйида дам олиш айни муддаодир.
Бу ерда ҳамма одамларда кўтаринки кайфият ва табассумни кўриш мумкин, энг асосийси, бу ижобий кайфият сизга ҳам "юқади".
Шаҳарда кўплаб халқаро форумлар ва турли тадбирлар мунтазам ўтказиб келинади. KUN.UZ 14-16 май кунлари Сочида бўлиб ўтган X "АТОМЭКСПО" халқаро форумида иштирок этишга муваффақ бўлди.
Шаҳарда Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик авжида.
Кеч тушиши билан турли рангларга кирувчи "Фишт" стадиони - барчанинг диққат марказида.
Сочидаги кафе ва ресторанларнинг ҳар бири ўзига хосдир.
У ерда фаолият юритувчи официантлар сизни қизиқтирган таом билан боғлиқ барча саволларга тўлиқ жавоб беришади.
Сочида турли миллат вакилларининг дўстона суҳбати ва ўйин-кулгисига гувоҳ бўлиш мумкин. Умуман олганда, "Сочи - дўстлик шаҳри" деб бежиз айтилмаслигига ишонч ҳосил қилдик.
Дарвоқе, ўзимиздаги баъзи кафе ва ресторанлар устидан "Wi-Fi йўқ" дея шикоят қиламиз, бу ерда эса одамлар телефонга тикилиб эмас, бир-бири билан мулоқот қилиши, чин маънода ҳордиқ чиқариши учун ҳам бу хизмат тақдим этилмаганига гувоҳ бўлдик.
Шаҳар кўчаларининг тозалиги, меҳмонхоналар ва ресторанлардаги санитария-гигиена ҳолати алоҳида таҳсинга сазовор.
Тозалаш ишлари ҳар ярим соатда олиб борилишига шахсан гувоҳ бўлдик.
Дунёдаги энг узун осма кўприк ҳам айнан Сочида эканини биласизми?
Экстремал туризмнинг яққол намунаси бўлган SkyPark бўйлаб саёҳат қилишни истасангиз, KUN.UZ янгиликлар лентасини кузатишда давом этинг.
Лола Раҳмонбоева
Kun.uz
Мавзуга оид
22:53 / 16.12.2024
Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туристик марказини қурмоқчи
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
09:49 / 13.12.2024
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
09:24 / 12.12.2024