Парагвай Ал-Қудсда элчихонасини очди
Парагвай мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, бу АҚШ ва Гватемаладан сўнг шундай қарорга келган учинчи давлат бўлди.
Элчихонанинг очилиш маросимида Парагвай президенти Горацио Картес ҳамда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу иштирок этди.
Аввалроқ, 10 мингга яқин фаластинлик Исроил билан Ғазо секторининг маъмурий чегараси ҳудудида тўплангани хабар қилинганди. Айрим намойишчилар чегара тўсиғидан ўтишга уриндилар. Бундан ташқари, Ал-Қудсда АҚШнинг янги элчихонаси очилиши фаластинликларнинг норозилигига сабаб бўлди. Ғазо секторининг маъмурий чегарасида содир бўлган тартибсизликларда ҳалок бўлганларнинг сони 60дан ошиб кетди, 2400дан ортиқ фаластинликлар яраланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ал-Қудс ишлари бўйича вазир Фаластин билан низо қандай шартда тўхташини айтганди.
Мавзуга оид
01:21 / 01.12.2024
Ўзбекистон фуқаролари номаълум сабабларга кўра БАА ҳудудига киритилмаяпти
15:32 / 26.11.2024
Пекинда қийин вазиятга тушиб қолган 40 нафарга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
12:04 / 21.11.2024
Зеленский элчихоналар ёпилиши фонида хотиржамликка чақирди
08:31 / 21.11.2024