Фан-техника | 00:15 / 23.05.2018
6853
2 дақиқада ўқилади

Sony 600 долларлик «тугамас ёндафтар» учун дастлабки буюртмани очди

 

E-ink экранли планшет ҳужжатлар билан ишлашга ихтисослаштирилган, унинг комплектида ёзув учун стилус ҳам бор, деб ёзади vc.ru.

Фото: 10,3 дюймли экранга эга Sony DPT-CP1 А5 форматидаги қоғоз катталигича келади

Sony электрон китоблар сингари e-ink экранга эга бўлган ўзининг Digital Paper планшетининг мини-версияси учун дастлабки буюртмаларни қабул қила бошлади... 21 майдан бошлаб, АҚШда қурилмани 600 доллар эвазига дастлабки буюртма   қилиш мумкин.

Экрани 10,3 дюйм бўлган, зичлиги 1404 га 1872 нуқтали DPT-CP1 экранли планшет, асосан, PDF форматидаги файллар ва ҳужжатлар билан ишлашга, шунингдек, электрон китобларни ўқишга мўлжалланган. Унинг комплектида матн билан ишлаш учун стилус ҳам қўшимча қилинган.

DPT-CP1’нинг ички хотираси — 16 Гб, унинг 11 гигасини фойдаланувчи ишлата олади. Тезкор хотира ҳажми — 2 Гб. Планшет Wi-Fi ва Bluetooth модуллари билан жиҳозланган. Sony’дагиларнинг таъкидлашларича, бир марта қувватлантириш билан планшетни бир ой ишлатиш мумкин.

Фото: CP1 ва 2017 йилда сотувга чиқарилган 13,3 дюйм экранга эга, 700 долларлик RP1 катта версияси

Янги планшет билан бир қаторда Sony ҳужжатлар ва қайдларни компьютер иштирокисиз смартфон билан алмашиш иловасини чиқарганини ҳам маълум қилди. Сервис Android ва iOS қурилмалари учун 2018 йилнинг июнидан ишга тушади.

Компания, шунингдек, планшетдаги тасвирни проектор орқали тасвирлаш имкониятини ҳам тақдим этмоқда, бироқ бунга уни фақат компьютерга улаб эришиш мумкин.

Янги планшет бошқа давлатларда қачон сотувга чиқарилиши ҳақида Sony’дагилар ҳеч бир маълумот беришмаган.

Мавзуга оид