Фотосуратчи Шимолий Кореянинг энг бой кишиларини суратга туширди
Шимолий Корея ўзгармоқда — камида иқтисодий соҳада. Тобора кўплаб фуқаролар donju (пул устаси) га айланиб бормоқда. Бу ўрта қатламга мансуб кишилар бўлиб, уларнинг партия билан боғлиқ бўлмаган хусусий даромад манбалари бор, деб ёзади Nextshark.
Хитойлик фотосуратчи Кристиан Петерсен-Клаузен ўзининг Пёнгянгга қилган 10 кунлик сафарида давомида шундай одамлар борлигини аниқлади. Уни кўчаларда уяли телефонга эга бўлган кўплаб инсонлар ҳайратга солган, чунки аввалги ташрифларида уларни кўрмаган эди. Бундан ташқарий оммавий турмуш шароитининг яхшиланганини кўрсатиб турувчи бошқа белгилар ҳам кўриниб турарди.
«Бир йил аввалгидан кўра смартфон ва камералар, шунингдек электр велосипедлар ва қимматбаҳо автомобиллар жуда тезда оммалашибди», — дейди Петерсен-Клаузен.
Бу саҳналар кўплаб хорижликларнингШимолий Корея деганда хаёлларига келадиган нарсалар билан кескин фарқ қилади.
«Сўнгги бир неча йил ичида хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам кенгайган. Пёнгянгда ҳозир таксилар сони ортган, гарчи тўлов учун фақат хорижий валюта талаб қилишса-да. Ҳайвонот боғида никоҳ тўйини ўтказиш, парвоз мактабида енгил самолётда учиш, тажрибали мураббийлар қўл остида отда сайр қилишни ўрганиш мумкин», — дейди сураткаш.
«Донжу»лар, асосий вақтини «Пёнгҳэттен» — Пёнгянгнинг нуфузли туманида ўтказишади. У ерда дўконлар, ресторанлар, туни билан ишловчи қаҳвахоналар бор.
«Афтидан, вазият шу даражада ўзгарганки, айрим инсонларда кўнгилхушлик қилиш учун ҳам вақт топилмоқда. Бу- олти кунлик иш ҳафтасига ва кўплаб қўшимча вазифа ва топшириқларга берувчи мамлакатда», — дейди Кристиан.
«Лекин бу барчанинг ҳаёти дабдабали ва фаровон бўлиб, Шимолий Корея жаннатнинг бир бўлагига айланиб қолди, дегани эмас асло. У ҳамон қатъий санкциялар остида кун кечираётган мамлакат. Кишиларнинг кундалик ҳаёти нечоғлик оғир эканлигини англаш учун узоққа бориш шарт эмас. Манзил сари элтиб қўювчи қадимий автобусга миниш учун бекатдаги туганмас навбатлардан тортиб, далалардаги оғир меҳнатгача — мисоллар ҳамма ёқда тиқилиб ётибди».
Шимолий Кореяда элита синфи ишбилармонлар ва уларнинг қариндошларидан иборат. Улар жами аҳолининг тахминан 10 фоизини ташкил этади. Уларнинг мавжудлиги мамлакатда ўрнатилган давлат тузумига зид, лекин ҳукумат маҳаллий элитанинг гуллаб-яшнашига кўз юммоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 20.12.2024
Шимолий Корея ҳакерлари жорий йилда 1,3 млрд долларлик криптовалюта ўғирлади
23:50 / 29.11.2024
Россия «Толибон»ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқармоқчи. Шойгу Кобулга борди
22:52 / 25.11.2024
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда
18:59 / 19.11.2024