Жамият | 21:51 / 31.05.2018
6409
1 дақиқада ўқилади
1 минг 313 оромгоҳ фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Жорий йилда мамлакат миқёсида фаолияти йўлга қўйилаётган стационар ва кундузги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 301 минг 589 нафар бола соғломлаштирилиши режалаштирилган. Шу жумладан, касаба уюшмалари томонидан 1 минг 950 нафар Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиси ва 50 нафар имконияти чекланган болага, 500 нафар иқтидорли болага оромгоҳларга бепул йўлланма берилади.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси берган маълумотга кўра, бу йил 1 минг 313 оромгоҳ фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
"Бу юртимизда фаолият кўрсатувчи оромгоҳлар сони жорий мавсумда 23 тага кўпайганидан далолат. Улардан 206 таси стационар, 978 таси кундузги, 129 таси меҳнат ва дам олиш оромгоҳларидир", дейилади хабарда.