Ўзбекистон | 18:35 / 01.06.2018
29278
1 дақиқада ўқилади

Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги

Бугун, 1 июнь куни Андижон вилояти, Пахтаобод туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.

2017 йил 2 апрелдан буён туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Фарҳоджон Ҳожиматов ўз аризасига кўра, ишдан бўшатилди.

Туманга Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодий  масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган  Маҳмуджон Турсунович Бозоров ҳоким этиб тайинланди. 

Маълумот ўрнида: Маҳмуджон Бозоров турли йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида фаолият юритиб келган. У бугунга қадар Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодий  масалалар бўйича ўринбосари, Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси иқтисодий таҳлил,  шартномавий муносабатлар, қишлоқ инфраструктураси, фермер хўжаликларини  ривожлантириш бўлими бошлиғи ва бошқа турли лавозимларда ишлаб келган.

Мавзуга оид