Спорт | 01:12 / 01.06.2018
31943
2 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургдаги мусобақа финалида тўрт нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Фото: МОҚ

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича халқаро «Губернатор кубоги» бўлиб ўтмоқда. Унда етти нафар боксчимиз финалга йўлланма олган эди.

Ўта енгил вазн (46–49 кг) да ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов россиялик Батор Сагалуевга 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

56 кг вазнда финалда ўзаро дуч келган ҳамюртларимиз Шаҳобиддин Зоиров ва Миразиз Мирзахалилов жангида 5:0 ҳисобида Миразизнинг қўли баланд келди.

60 кг вазнда финал рингига кўтарилган Шунқор Абдурасулов Альберт Батиргазиев 5:0 ҳисобида ютқазди.

75 кг вазнли боксчилар финалида Исроил Мадримов россиялик Глеб Бахшига мутлақо имконият қолдирмади — 5:0.

81 кг вазнда Бектемир Мелиқўзиев ҳам мусобақа ғолибига айланди. У россиялик Георгий Кушиташвили устидан 3:2 ҳисобида устун келди.

Ўта оғир вазн (+91 кг) тоифасида рингга чиққан Баҳодир Жалолов россиялик Владислав Муравинни иккинчи раунддаёқ нокаутга учратиб, жангни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилди.

Турнир якунига кўра 4 та олтин, 5 та кумуш, 8 та бронза медали билан россиялик боксчилар биринчи, 4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан ўзбекистонлик боксчилар иккинчи ва 1 та кумуш, 2 та бронза натижаси билан қозоғистонлик спортчилар учинчи ўринни эгаллашди.

Мавзуга оид